Легионерларимиз. Афонин янги жамоаси сафида илк ғалабани қўлга киритди

Ҳозиргина Россия Премьер-Лигаси иккинчи туридан ўрин олган “Анжи” – “Амкар” ўйини ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда Бризгалов томонидан киритилган ягона гол махачқалаликларга мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди.

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин айнан “Анжи” сафида тўп суради. Ҳамюртимиз бугун ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоасининг ғалабасига ўзининг муносиб хиссасини қўшди.

Россия Премьер-Лигаси. 2-тур

Анжи – Амкар 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 23 Брызгалов.

Анжи – Солосин, Мусалов, Фибель, Брызгалов, Полуяхтов, Карасев (Гулиев, 55), Афонин, Данченко (Базелюк, 70), Мамтов (Кацаев, 71), Яковлев,Маркелов.

Амкар – Нигматуллин, Идову, Зайцев, Сиваков, Занев, Гиголаев (Конде, 46), Костюков, Голь (Салугин, 64), Шаваев (Комолов, 40), Бодул, Гасилин.

Огоҳлантиришлар: Брызгалов (11), Гиголаев (39), Полуяхтов (45), Сиваков (46), Конде (75), Салугин (85), Костюков (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!