Легионерларимиз. Артём Филипосян жамоаси пешқадамга айланди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Артём Филипосян айни вақтда Таиланднинг "Прачуап" клубида тўп сураётганидан хабарингиз бор.

15 март куни Таиланд чемпионатининг 4-турида Филипосян жамоаси ўз майдонида "Чаинат Хорнбил"га қарши майдонга тушди 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйинда ҳамюртимиз 90 дақиқа тўп сурди.

Бу ғалабадан кейин "Прачуап" жамоаси ортда қолган 4та турдан кейин 9 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди ва яқин таъқибчииси "Бурирам Юнайтед"дан бир очкога илгарилаб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!