Легионерларимиз. Азиз Ғаниев жамоасини "Пахтакор" ва яна 2 рақибга қарши муҳим ўйинлар кутмоқда. Чунки...

Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтасидаги жамоалар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб борди.

"Шерлар" билан бир гуруҳдан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" ҳам машғулотларга киришди. Ушбу жамоада ҳамюртимиз Азиз Ғаниев фаолият юритаётганидан хабарингиз бор, албатта.

Азиз Ғаниев ҳам Қатар пойтахти Доҳада

Азиз Ғаниев ва шериклари "Шабаб Ал Аҳли"нинг "Шаҳр Ходро", "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" клубларига қарши ўйин учун машғулотларда тер тўкмоқда.

Доҳада "Пахтакор" учун ажратилган автобусни кўрдингизми? (Фото)

"Шабаб" 4 сентябрь куни "Шаҳр Ходро" билан куч синашади. Ушбу икки жамоа ОЧЛнинг ортда қолга 2 та турида бирорта ҳам очко ишлай олмади. Шу боис беллашувнинг аҳамияти катта. Ғаниевнинг "Пахтакор"га қарши ўйини эса 5-тур доирасида 20 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
13/09/2020 05:58
omad aziz