
Легионерларимиз. Бугун Абдухолиқов хамда Шоахмедовларнинг жамоаси ўйнайди
Қатар Юлдузлар лигасининг бу йилги мавсуми ўз ниҳоясига етмоқда. Сўнгги 26-турда Темурхўжа Абдухолиқов хамда Санжар Шоахмедовлар тўп сурадиган “Ал-Сайлия” жамоаси ўз майдонида “Ал-Вақра”ни қабул қилади.
“Ал-Сайлия” мавсумни 8 ёки 9-ўринда якунлаши кутилмоқда. Ўз навбатида “Ал-Вақра” Юлдузлар лигасини тарк этиши анча олдин маълум бўлиб улгурган эди.
Мазкур баҳс бизнинг вақт билан 20.20 да старт олади.
Қатар Юлдузлар лигаси. 26-тур
20.20 “Ал-Сайлия” – “Ал-Вақра”
Фикрлар