Легионерларимиз. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ўйнайди

  • 2 сентябрь, 2023, 12:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

А Серия.

Бугун Италия А Серияси 3-тур учрашувлари старт олади. Мазкур турда легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Кальяри" сафарда "Болонья" билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да старт олиши режалаштирилган. Шомуродов ўйин қайдномасида бор.

Лига 1.

Бугун Франция чемпионатида ҳам бир легионеримиз ўйнайди. Лига 1нинг 4-турида Абдуқодир Ҳусанов шарафини ҳимоя қилаётган "Ланс" сафарда "Монако" билан ўйнайди. Беллашув тунги соат 00:00да старт олиши режалаштирилган. Ҳусанов беллашув қайдномасида бор ва майдонга тушишига тайёр.

РПЛ.

Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов Русланбек Жиянов ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошевга қарши. Россия премьер лигасининг 7-турида "Нижний Новгород" ўз уйида "Рубин"ни қабул қилади. Учрашув 17:15да старт олади.

Жиянов ушбу ўйинда қатнашмайди, чунки у Тимур Копадзе бошлиқ Олимпия терма жамоамиз йиғинига келиб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!