Бугун хорижда ўйнаётган легионерларимиз ўз жамоаси билан чемпионат учрашувларини ўтказади.

Бугун РПЛнниг 20-тур ўйинларига старт берилади. Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган ЦСКА сафарда "Крилья Советов" билан баҳс олиб боради. Беллашув 16:30да старт олади. 

БАА чемпионати 15-турида Азиз Ғаниев шарафини ҳимоя қилаётган "Шабаб Ал Аҳли" "Хатта" меҳмони бўлади. 

Осиё кубогидан сўнг уч нафар легионеримиз Эрон чемпионатига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Эрон Про Лигаси 19-туридан Остон Ўрунов жамоаси - "Персополис" ўз майдонида "Фулад"ни қабул қилади. Ўйин 19:00да старт олади.

Бундан ташқари, Жалолиддин Машарипов ўйнаётган "Истиқлол" сафарда  "Истиқлол Хузистон" билан беллашади. Ушбу баҳс 21:15да страт олади.

Туркия Суперлигасининг 29-учрашувларига бугун старт берилади. Ҳусниддин Алиқулов жамоаси - "Ризеспор" "Галатасарой" меҳмони бўлади.  Учрашув 22:00да страт оладии.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!