Легионерларимиз. Бугун Шомуродов ва Ғаниев ўйнайди

Бугун ҳам хорижда тўп тепаётган легионерларимиз ўз ўйинларини ўтказади. 

БАА чемпионати 4-тури доирасида "Ал-Батех" жамоаси "Ал-Шаржа"ни меҳмон қилади. Беллашув 18:20да старт олади. Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, бугун Италиянинг "Рома" жамоаси Европа Лигаси доирасида "Атлетик" билан баҳс олиб боради. Беллашув 00:00да старт олади. Элдор Шомуродов қайдномада бор ва майдонга тушишга тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!