Легионерларимиз. Денисов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Локомотив” дуранг ўйнади
Ads

Кеча Россия Премьер лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб бораётган Москванинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида “Ростов”ни қабул қилди.

Мазкур баҳс нурсиз дуранг билан ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз ўйинни тўлиқ ўтказди.

“Локомотив” – “Ростов” – 0:0

Огоҳлантиришлар: Д. Тарасов – С. Азмун

“Локомотив”: Гильерме, Маргасов, Фернандес, Пейчинович, Майкон, Михайлик, Тарасов, И. Денисов, В. Денисов, Кверквелия, Ал. Миранчук.