Легионерларимиз. Ҳамдамовнинг жамоаси премьер-лигада иштирок этиш учун ариза берди
Ads

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов фаолият олиб бораётган Махачкаланинг “Анжи” клуби катта эҳтимол билан келаси мавсумни ҳам премьер-лигада ўтказади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича махачкалаликлар лицензиялашдан ўта олмаган “Амкар”нинг ўрнида иштирок этиш учун РФПЛга ариза топширишган. Бу масала эса ташкилотнинг янги ҳафтада ўтказиладиган йиғилишида ижобий ҳал этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Анжи” мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга равона бўлган эди.

Минбар

Барча блоглар