Легионерларимиз. Насимов жамоаси мағлубиятдан қутулиб	қолди
Ads

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лига – К Лига Челленжда 22-тур ўйинлари давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов фаолият олиб  борадиган “Ансан Гринерс” жамоаси ўз майдонида “Тэджон Ситизен” клубини қабул қилди.

Насимов асосий таркибда майдонга тушган ўйинда унинг жамоаси 80-дақиқада киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

К Лига Челленж. 22-тур

“Ансан Гринерс” – “Теджон Ситизен” 1:1.