Легионерларимиз. Саломовга имкон беришди
Бугун Қозоғистон Премьер-Лигасида 22-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” клуби ўз майдонида “Тобол”га қарши баҳс олиб борди.
Мазкур ўйинда 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз 72-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.
Қайд этиш жоиз, Шавкат жамоасининг сўнгги учта баҳсида умуман майдонга тушгмаган эди.
Қозоғистон Премьер-Лигаси. 22-тур
“Атирау” – “Тобол” 1:0
Гол: Шикимич(28).
Фикрлар