Легионерларимиз. Шомуродовнинг жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Ads

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Ростов шаҳрида давом эттирмоқда.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Валерий Карпин шогирдлари 24 июнь куни тайёргарлик доирасида Австрия йиғинига йўл олишади. Жамоа Австриянинг Бад-Радкерсбург шаҳридан қўним топади ва шу ерда бир қатор назорат баҳсларини ўтказади.