Легионерларимиз сони яна биттага кўпайди

Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси ўз сафига ўзбекистонлик футболчи Санжар Тўрақуловни қўшиб олди. Ушбу ярим ҳимоячи бунгача Ғузорнинг “Шўртан” клуби шарафини ҳимоя қилган. Тўрақулов расман “Олой” аъзосига айлангач, sports.uz учун қуйидагиларни айтди:

- Клуб директори ва мураббийлари томонидан таклиф бўлди ва менга маъқул келгач, рози бўлдим. Илгари икки йилча Қирғизистон чемпионатида ўйнаганим учун мени билишарди ва шу боис таклиф билан чиқишди.

“Олой” билан бир йиллик шартнома туздим. Жамоа ОФК Кубогида иштирок этади. Шунинг учун бу ерга келдим. Яхши шароитлар бор. Биз легионерлар учун квартира ажратилган.

Тўғри, бу ернинг савияси пастроқ. Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ деб ўйлайман. Қаерда ўйнашидан қатъий назар ўз устида ишласа, ўсишда давом этаверади. ОФК Кубогида тўп суриш мақсадида “Олой”нинг таклифини қабул қилдим, - деди Санжар Тўрақулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!