Легионернинг жағини синдирган Ахматалиев футболдан беш йилга четлатилди
Қирғизистон футболида кўнгилсиз ҳолат рўй берди. Мамлакат чемпионати олий лигасида иштирок этаётган “Мурас Юнайтед” жамоаси ўйинчиси Мирбек Ахматалиев футболдан беш йилга четлатилди.
Воқеа 15 август куни рўй берган. “Мурас Юнайтед” машғулотлариниг бирида муштлашув юз берган. Жанжални 30 ёшли ярим ҳимоячи Мирбек Ахматалиев келтириб чиқарган.
Қирғизистонлик футболчи Украинадан келган жамоадоши Евгений Терзини уриб, жағини синдирди.
Қирғизистон футбол уюшмасининг жазо чораси жуда оғир бўлди. Юқорида айтилганидек, Мирбек Ахматалиев беш йилган футболдан четлатилди, “Мурас Юнайтед” ўйинчи билан шартномани бекор қилиб юборди.
Бундан ташқари, “Мурас Юнайтед” раҳбарияти бу воқеадан кейин спорт директори ва мураббийлар штабини ишдан бўшатди.
Фикрлар