Лэмпард бу футболчини "Эвертон"дан кетказмоқчи
"Эвертон" ҳимоячиси Йерри Мина катта эҳтимол билан мавсум сўнгида "ирисчилар" сафини текинга тарк этади.
Журналист Раиса Симплиcнинг ёзишича, бош мураббий Фрэнк Лэмпард колумбиялик футболчидан қутулишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Мина "Эвертон" сафига 2018 йилнинг ёзида "Барселона"дан кўчиб ўтган эди. Бироқ, ҳимоячи унга билдирилган ишончни оқлай олмади.
Бундан аввалроқ, Мина мавсум якунлангач Милан Шкринярнинг ўрнига ўринбосар излашга мажбур бўлиши мумкин бўлган "Интер"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар