Лэмпард "Челси"га янги дарвозабон олиб келадими?

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг клубдан кетиши борасидаги миш-мишларга чек қўйди.

"Мен Кепанинг ўйинидан қониқяпман ва унда ишончни кўряпман. У шу ерда, у бизнинг дарвозабонимиз. Кепа билан ишлашдан хурсандман", - деди англиялик мутахассис.

Аррисабалага 2018 йил 80 млн еврога "Атлетик"дан "Челси"га трансфер қилинган эди. 2019/20 йилги мавсумда испаниялик посбон кўплаб хатоларга йўл қўйганлиги боис, асосий таркибдаги ўрнини бой берган эди. Унинг "аристократлар" билан амалдаги келишуви 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!