Лэмпард "Челси"нинг муҳим футболчиси эртанги ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди
"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард жамоа ҳужумчиси Тэмми Абрахамнинг АПЛ доирасида "Вест Хэм"га қарши кечадиган ўйин олдидан ҳолати қандай эканлигини айтиб ўтди.
"Абрахам жиддий бўлмасада, оғриқни ҳис қилмоқда. У эртага "Вест Хэм"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Кўрамиз, душанба куни нима бўларкан," - деди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли форвард ЧЛ доирасида "Валенсия" (2:2) га қарши кечган баҳснинг дастлабки бўлими охирларида ҳаводаги тўп учун курашдан сўнг, майднога ноқулай аҳволда йиқилганди.
Фикрлар