Лэмпард "Челси"нинг нақд 11 нафар футболчисини сотиб юбормоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жорий ёзги трансферлар даврида бир қатор футболчиларни сотувга қўймоқчи.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра Лэмпард “аристократлар”нинг ҳозирги таркибидаги нақд 11 нафар футболчини жамоадан кетишини хоҳламоқда. Бироқ, ушбу рўйхатда қайси футболчилар борлиги маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард “Челси” бошқарувини жорий йилнинг 7 июль куни ўз қўлига олган эди. Аввалги бош мураббий Маурицио Сарри эса “Ювентус”га йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!