Лэмпард: "Манчестер Сити" треблга яқин

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги муваффақиятли ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” бу мавсум муддатидан аввал АПЛ чемпиони бўлишди ва уларда яна иккита турнирда ғолиб чиқишга даъвогарлик қилишмоқда.

"Сити" ажойиб жамоа. Шунинг учун улар треблга яқин. “Манчестер Сити” сўнгги ойларда ажойиб футбол кўрсатмоқда. Ҳозирда уларнинг футболини эталон деб аташ мумкин. Лекин шунга қарамай, улар ишлашда давом этишмоқда. Гвардиола ҳар доим жамоага қандайдир янгилик олиб келиш ҳақида ўйлайди”, - деди Лэмпард BBC Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта "Челси" "Манчестер Сити"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!