Лэмпардга "Челси"да кимлар ассистентлик қилади?

Хабарингиз бор Фрэнк Лэмпард кеча "Челси" бош мураббийи сифатида расман эълон қилинган эди.

“Аристократлар” расмий сайти тарқатган хабарга қараганда 41 ёшли мутахассис ўзининг мураббийлар штабини тасдиқлади. Унга кўра Жоди Моррис, Крис Жонс, Жо Эдвардс ва Эдди Ньютолар Лэмпардга ёрдам беришади.

Маълумот учун, Жоди Моррис ва Крис Жонслар  ўтган мавсум "Дерби Каунти"да Лэмпард билан бирга фаолият олиб боришган бўлишса, Жо Эдвардс ва Эдди Ньютолар “Челси” академиясида иш олиб боришар эди.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард фаолиятининг 13 йилини (2001-2014) айнан “Челси”га бағишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!