Леннокс Льюис: Поветкин фаолиятини якунлаши керак
Ads

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони британиялик Леннокс Льюис россиялик Александр Поветкинга фаолиятини якунлашни маслаҳат бермоқда.

Бу боксчи 22 сентябр куни ушбу вазнда WBA Super/WBO/IBF/IBO камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуадан нокаут қабул қилиб олган эди.

Поветкин жангни жуда фаол бошлади. Жанг ўртасида эса чарчади. Албатта, бир қанча яхши ҳужумлар уюштирди, аммо бу етарли бўлмади. Жошуа эса ҳотиржам ўз ишини давом эттирди. Энтони рақиб яхши тайёргарлик кўрган бўлса ҳам ютиши мумкин. Жанг ўртасида эмас, балки 12 раундда. Поветкинга келадиган бўлсак, у фаолиятини якунрлаши керак. У бокс ва спортнинг ажойиб элчиси бўлди, – дейди Льюис ТАСС нашрига.