Леон Эдвардснинг жанг санаси маълум, бироқ...
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Леон Эдвардс кейинги йили 22 мартга белгиланган Лондондаги мусобақада иштирок этади.
“Леон Эдвардс DAZN телеканалида навбатдаги жангини қаерда ўтказиши ҳақида гапирди. У 22 март куни Лондон бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий кардида октагонга кўтарилади. Бироқ ҳозирча Леоннинг рақиби ким бўлиши очиқланмади”, - деб ёзди таниқли журналист Ариэль Хельвани Х да.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Эдвардс Белал Муҳаммадга ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ютқазиб, камарни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар