Леонардо Бонуччи: "Манчини ва футболчилар ўртасидаги муносабат жуда яхши"

"Ювентус" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Роберто Манчини қўл остидаги терма жамоа ҳақида гапириб ўтди.

"Манчини ва футболчилар ўртасида ажойиб алоқалар мавжуд. Биздаги атмосфера жуда яхши шаклланиб улгурди. Хеч ким хеч қачон кеч қолмайди ва ортиқча гап-сўз қилмайди, Биз ўзимизни бир оиладек хис қиляпмиз" - дейди Бонуччи Gazzetta dello Sport нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!