Леонардо Бонуччи:

Туриннинг "Ювентус" клуби сардори Леонардо Бонуччи "Локомотив" устидан эришилган ғалаба ва клубнинг кейинги режалари ҳақида твиттерида пост қолдирди.

"Биринчи мақсадимизга эришдик. Келинг, эришилган мана шу ғалабадан роҳатланайлик, бун. Энди биз чемпионат ҳақида бош қотирамиз," - дейди Бонуччи.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан сўнг 10 очко тўплади ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.