Леонардо: Неймарнинг трансфери бўйича ҳеч қандай аниқ таклиф йўқ

ПСЖ клуби спорт директори Леонардо ҳамюрти Неймарнинг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга яна бир бор ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Очиғини айтсам, бизнинг сўнгги суҳбатимиздан сўнг ҳеч нарса ўзгармади. Мутлақо ҳеч нарса. Неймарнинг трансфери масаласида ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Бу борада бирорта ҳам аниқ таклиф йўқ.

У биз билан, у ПСЖ футболчиси. Яна қайтараман, бу борада ҳеч қандай аниқ таклифлар йўқ. Бу ҳолат анчадан буён давом этмоқда”, - дейди бразилиялик функционер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!