Леонардо ПСЖнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ишонмоқда

ПСЖ спорт директори Леонардо парижликларнинг бу мавсум Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Чемпионлар лигасидан нега қўрқишимиз керак? Одамлар ҳар доим бизнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишимизга шубҳа қилишган. Аммо менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бизнинг дарвозабонимиз 3 марта ЕЧЛда ғолиб чиққан. Шунингдек бизда энг зўр ёш футболчилар бор”, - дейди Леонардо.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Боруссия” Дортмундга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!