Леонид Слуцкий истеъфо берди

Голландия чемпионати вакили "Витесс" клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий клуб бош мураббийлиги лавозимини тарк этди. Мутаҳассис чемпионат доирасида "Херенвен"дан (2:3) қабул қилиниб олинган мағлубиятдан сўнг бу ҳақида айтиб ўтди.

"Бундай ёмон натижа фаолиятим давомида биринчи маротаба юз берди. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдим, аммо шундай давом эта олмайман. Клуб ва муҳлислар қарашларини инобатга олишимиш керак. Мен амаллай олмадимми, демак бошқаси бунга уриниб кўриши керак. Ҳали "Витесс"да барчасини тўғрилаш имконияти мавжуд. Голландия, клуб муҳлислари ва барчани соғинаман", - дея айтиб ўтди Слуцкий.

Жорий мавсумда "Витесс" Голландия чемпионатида 15 турдан сўнг 23 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.