Лерой Сане: Бизни олдинда яна 4та финал кутиб турибди
Ads

"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида "Хоффенхайм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Хоффенхайм” – кучли жамоа. Шу боис биз бу ўйин биз учун оғир кечишини аввалдан билган эдик. Якунда ғалаба қозонганимиздан эса жуда ҳам хурсандмиз.

Олдинда гуруҳ босқичининг яна 4та учрашуви кутиб турибди ва уларнинг барчаси биз учун финалдек. Биз бугун бу борада муҳим қадам ташладик, аммо олдинда бизни қийин учрашувлар кутмоқда”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” айни дамда 3 очко билан гуруҳда 2-поғонани эгаллаб туришибди. “Лион” эса 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринлар эса мос равишда “Шахтёр” (2) ва “Хоффенхайм”га (1) тегишли.