"Лестер" - "Арсенал": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган "Лестер" "Арсенал" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+7'

Ўйин якунланди.
- 90+7'
Келети Ихеаначо тўпни ўзига бўйсундирди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 90+6'
Тимоти Кастаннинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 90+4'
Юри Тилеманснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 90+3'

Киран Тирни қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+3'
Томаснинг зарбасини Каспер Шмейхел ушлаб олди.
- 90'

Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Киран Тирни ўйинни давом эттиради.
- 90'

Киран Тирни жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.
- 87'
Пьер Обамеянгнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 84'

Алексндр Ляказетт ўрнини Пьер-Эмерик Обамеянг эгаллади.
- 82'

Мартин Эдегор бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Киран Тирни ҳимоячилардан қайтган тўпга кучли зарба берди, зарба ноаниқ чиқди.
- 81'
Томас узоқдан дарвозага кучли зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 80'
Николас Пепе рақиб майдонига киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди.
- 76'
Келечи Ихеаначо рақибига қўполлик ишлатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 72'

Юри Тилеманс рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 70'

Жонни Эванс ўрнини Даниэль Амарте эгаллади.
- 68'
Седрик Соарешнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 67'

Муҳаммад Эль-Ненни ўрнига Томас ўйинга қўшилди.
- 64'
Жейми Варди ҳимоячилардан қочиб кетди, бироқ Пабло Мари қўполлик ишлатмасдан тўпни ундан олиб қўйди.
- 62'
Марк Олбрайтоннинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиршди.
- 60'
Чаглар Суюнжунинг затмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 57'
Давид Луиз майдонга қайтди. У ўйинни давом эттирмоқда.
- 55'

Давид Луис хаводаги курашда жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди.
- 55'

Марк Олбрайтон бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 54'
Жейми Варди жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячи қайтарди.
- 53'

ГООООЛ! Николья Пепе ҳимоячилар хатосидан сўнг очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.
- 51'

Хави Барнс жароҳат сабаб майдонга қайтмади, унинг ўрнини Женгиз Ундер эгаллади.
- 48'

Хави Барнс оёғини қайириб олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
- 46'

Люк Томас ўрнини Марк Олбрайтонга бўшатиб берди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+4'

Биринчи тайм якунланди.
- 45+2'

ГОООООЛ! Александр Ляказетт пеналтидан тўпни дарвозанинг чап томонига йўллади, Каспер Шмейхел тўпни қайтара олмади.
- 45+1'

Пеналти! ВАР асиссентлари хакамга жарима майдони ичида Уилфрид Ндиди тўпни қўли билан ўйнаганини маълум қилди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Николья Пепе жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 42'

Ўзгариш: Эмил Смит-Роу ўйинни давом эттира олмади, Мартин Эдегор майдонга тушди.
- 40'

Эмил Смит-Роу жароҳат олганга ўхшайди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.
- 39'

ГОООООЛ! Давид Луис жаримадан узатилган пасга боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтаришга кеч қолди.
- 38'
Люк Томас қанотда рақибини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 37'
Виллианнинг жаримадан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 36'
Жаглар Суюнжу қўполлик ишлатди, рефере жарима тўпи белгилади.
- 35'
Келети Ихеаначо узоқдан дарвозага кучли зарба берди, бироқ голкипер тўпни ушлаб олди.
- 34'
Седрик Соареш тўпни узатиб берди, голкипер тўпни ушлаб олди.
- 32'
Жака хаводаги курашда рақибига қўполлик ишлатди, хакам ўйинни тўхтатди.
- 31'

Виллиан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 31'

Виллиан бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Луиснинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 30'
Арсенал ҳужумчисининг узатмаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 30'
Виллиан жарима зарбасидан тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.
- 29'
Люк Томас рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди, хакам унга оғзаки танбех берди.
- 28'
Рикаруд Перейра жарима майдонига кириб, пасни амалга оширди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 27'
Виллиан дарвозага кучли зарба берди, бироқ тўп хеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.
- 26'
Николас Пепенинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 25'
Люк Томас рақибига қўполлик ишлатди.
- 21'
Харви Барнс жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилишга уринди, Бернд Лено тўпни қайтариди.
- 18'
Киран Тини қанотдан тўпни узатди, бироқ ҳимоячи вазиятни ўқий олди ва хавфни бартараф этди.
- 17'

Арсенал футболчилари бурчак зарбасидан сўнг хавфли ҳужум ташкил қила олишмади.
- 16'
Николас Пепе жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 15'
Пеналти йўқ. Футболчи жарима майдони ташқарисида қўполлик ишлатилгани учун жарима тўпи белгиланади, деб қайд этди видеотакрор реферелари.
- 14'
ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда, қарор бекор қилиниши мумкин.
- 13'

Пеналти, Юри Тилеманс Николья Пепени қўполлик билан тўхтатиб қолди, деб топди хакам.
- 9'

Виллиан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячи осонлик билан тўпни узоқлаштирди.
- 8'
Эмил Смит-Роу қанотдан кириб борди ва марказга пас берди, Жаглар Суюнжо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 7'

ГОООООЛ! Юри Тилеманс ҳимоячилардан тўпни олиб қўйди ва рақиб майдонига ёриб кириб, дарвозага кучли зарба берди, Бернд Лено зарбани қайтара олмади.

- 4'
Виллианнинг узатмасига ҳужумчилар ета олишмади, ҳужум якунига етди. Лестер тўпни ўйинга киритади.
- 2'
Лестер қанотдан қарши ҳужум ташкил қилди, Жейми Варди тўпни ўзига бўйсундира олмади, дарвозабон тўпни узоқлаштирди.
- 2'
Арсеналнинг қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ "бўрилар" вазиятни бартараф этишди.
- 1'

Ўйин бошланди.



Комментарии