"Лестер" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия кубоги чорак финалидан ўрин олган "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларни манчестерликлар ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Шмейхель! Бруну Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Петр ажойиб сейв амалга оширди.

  • 87'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда МЮ стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 84'

    Сульшер сўнгги юришни амалга оширди: бугун умуман ўзига ўхшамаган Фред ўрнига Амад Диалло ўйинни давом эттиради.

  • 82'

    Жейми Варди ўз ўрнини Хамза Чудурига бўшатиб берди.

  • 80'

    Ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирган "тулкилар" бироз хотиржамликка берилмоқда.

  • 78'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! "Лестер" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Келечи Ихеаначо дарвозага йўллаб, дублни расмийлаштирди.

  • 76'

    Бруну Фернандешни йиқитган Эванс огоҳлантирилди.

  • 74'

    Айозе Перес ўз ўрнини Денис Пратга бўшатиб берди.

  • 72'

    Майдон марказида тактик фол ишлатишга мажбур бўлган МакТоминей жазоланди.

  • 69'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Олбрайтон огоҳлантирилди.

  • 68'

    Амалга оширилган ўзгаришлар МЮ ўйинига фаоллик қайтарди.

  • 66'

    Бруну Фернандеш бурчакдан тўпни етказиб берди. Бироқ шериклари ҳужумни давом эттира олмади.

  • 64'

    Сульшер улкан "тозалаш"ни амалга оширди: Погба, Теллес, Ван Де Бек ҳамда Матич ўрнига МакТоминей, Кавани, Бруну ва Шоу майдонга тушди.

  • 61'

    Вардининг узатмасидан кейин Кастань қулай вазиятга чиқиб борган эди. Бироқ ортдан етиб келган ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 58'

    Алекс Теллеснинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 55'

    Тўпни қўли билан ўйнаган Олбрайтон жамоасининг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланишига сабаб бўлди.

  • 52'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Лестер" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Юри Тилеманс аниқ зарбаси билан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

  • 50'

    Майдон эгалари жуда яхши комбинациялар ташкил этяпти.

  • 48'

    Тимоти Кастаннинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бўлим сўнгини манкунияликлар тўп назорати билан ўтказяпти.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Айозе Переснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 42'

    Бурчакдан МЮ жарима майдонига оширилган тўпни Ван Де Бек қайтариб юборди.

  • 40'

    Голдан руҳланган манчестерликлар фаолликни оширди. Бу сафар Погбанинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 38'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Жамоасининг ажойиб комбинациясини Гринвуд гол билан якунлади.

  • 36'

    Катта устунлик "Лестер" томонда бўлиб турибди. МЮ футболчилари бугун умуман ўзларига ўхшамаяпти.

  • 33'

    Рожерс шогирдлари рақибни майдон марказидан ўтказмаяпти.

  • 31'

    "Тулкилар" жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ улар имкониятни қўлдан бой берди.

  • 30'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Магуайр қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 28'

    Жарима майдонига айлантириб узатилган тўп Шмейхель қайтариб қолди.

  • 26'

    Мезбонлар рақибга босим уюштиришда давом этмоқда. Бу биринчи марта ўз фойдасини кўрсатганди.

  • 24'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Фреднинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Ихеаначо дарвозабонни алдаб ўтиб, ҳисобни очди.

  • 23'

    Тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 20'

    Теллес Олбрайтоннга нисбатан қоида бузди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 18'

    "Лестер" рақибни жарима майдонига киришга йўл қўймаяпти.

  • 15'

    Тўп назорати Сульшер шогирдлари томонга ўтиб кетди.

  • 13'

    Манчестерликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 11'

    Рожерс шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Бу рақибнинг эркин ҳаракат қилиш имкониятини чегаралаяпти.

  • 9'

    Варди-Линдельоф курашида МЮ ҳимоячиси устун келди. Тўп меҳмонларга қайтариб берилади.

  • 7'

    Ўйин паст темпда давом этмоқда. Тўп майдон марказидан нарига ўтмаяпти.

  • 5'

    Марсьяль ва Тилеманс ўзаро тўқнашиб кетди. Юри майдонда ётибди.

  • 3'

    Илк дақиқаларни "тулкилар" тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!