"Лестер" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лингард Шмейхелнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 90+'

    Рэшфорд ўрнига Игало майдонга тушди.

  • 90+'

    Эванс қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

  • 90+'

    Брендон Уильямс огоҳлантирилди. Хавфли стандард "Лестер" фойдасига.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    МакТоминэй Фернандеш ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    Грейнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 83'

    Грейнинг чалғитувчи ҳаракатлар ортидан тепган тўпи Магуайрга тегиб майдонни тарк этди. Ҳакам эса дарвозабон тўпни ўйинга киритиб бериши кераклигини кўрсатмоқда.

  • 79'

    Грейнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Варди бош билан зарба берди. Тўп яхши ўрнашмади.

  • 78'

    Морган жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

  • 75'

    Грей қанотда фаоллик кўрсатиб, жарима майдони марказига тўпни узатди. Варди ўзи хоҳлагандек зарба бера олмади, Барнснинг зарбаси ноқулай ҳолатдан берилганди ва Де Хеа осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 73'

    "Лестер" сафида Чоудури, Тилеманс, Олбрайтон захирага олинди. Улар ўрнида Пратт, Барнс ва Грей ҳаракат қилади.

  • 72'

    Футболчилар нафасларини ростлаб олишади.

  • 71'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фернандеш дарвозабонни ўнгга, тўпни эса чапга йўллади.

  • 69'

    Жонни Эванс сариқ карточка олди.

  • 68'

    Марсьяль рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни эгаллаб олган ҳолда жарима майдончасига кириб борди. Эванс ва Морган уни ўртага олиб, йиқитишди. 

  • 63'

    Линделёф сариқ карточка билан жазоланди.

  • 60'

    Варди жаримадан узатилган тўпга боши билан тушунарсиз зарба берди. Тўп хавфли траектория олиб дарвоза устунига бориб тегди.

  • 58'

    Ихеаначо ўрнига Айозе Перес майдонга тушди.

  • 57'

    Марсьяль бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Дарвозабон ўз вақтида тўпга чиқиб келди.

  • 52'

    Ндидининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 51'

    Дуранг "тулкилар" зарарига ишлайди. Шунинг учун ҳам улар ташаббус намойиш этишга мажбур бўлмоқда.

  • 47'

    Олбрайтон ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг узатмаси йўлига "Лестер" футболчилари ғов бўлишди.

  • 47'

    Марсьяль жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам жим. Ўйин давом этади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилмоқда.

  • 45'

    Фернандешнинг узатмаси Шмейхелнинг қўлларига бориб тушди.

  • 41'

    Рэшфорд ажйиб вазиятдан зарба бера олмади. Жамоадошлари уни қулай вазиятга олиб чиқишганди. Бироқ инглиз форварди тўпга мослаша олмади.

  • 36'

    Бруну Фернандеш тиббий ёрдамга муҳтож. Менимча, ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 34'

    Юрий Тилеманс Ихеаначонинг анча кечикиб узатган тўпига айёрона зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 32'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!!Фернандеш ажойиб тарзда гол урди... Йўқ, офсайд бўлган экан. Яхши ўйланганди.

  • 26'

    Ҳакам футболчиларга нафас ростлаб олиш учун имконият тақдим этди.

  • 25'

    Келечи Ихеаначо "Лестер"нинг хавфли қарши ҳужумини барбод қилди. У тўпни шерикларига узатиши мумкин бўлган жойда зарба йўллашни маъқул топди. Вазият бесамар кетди.

  • 21'

    Гринвуд чап тарафдан жарима майдонига кириб бориб, ичкарига тўпни узатди. Унинг шериклари у ерда йўқ эди.

  • 17'

    Олбрайтон ноқулай вазиятда турганига қарамай, ўнгроқдан зарба бериб кўрди. Тўп оёққа ўрнашмади.

  • 14'

    "Лестер" футболчиси жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

  • 12'

    Решфорднинг қанотдан узатган тўпига Гринвуд кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 10'

    "Лестер" футболчисининг жарима майдончасига узатган тўпи Де Хеанинг қўлларига бориб тушди.

  • 9'

    Ихеаначо майдон марказида Магуайр томонидан тўхтатиб қолинди. Англиялик футболчи огоҳлантирилди.

  • 5'

    "Манчестер Юнайтед"нинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 5'

    МЮ "Лестер"ни жарима майдонига қамаб қўйди.

  • 2'

    Погбанинг узатмасидан сўнг Марсьяль яхши имкониятга чиқиб кетиши мумкин эди. Футболчи офсайдда қолган экан.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!