"Лестер" етакчиси: Аҳмоқона хатога йўл қўйдик

"Лестер" кеча Премьер-лиганинг 30-турида яна мағлубиятга учради. “Тулкилар” бу сафар ўз майдонида “Борнмут”га (0:1) имкониятни бой беришди. Айтиш керакки, бу жамоа учун кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

"Лестер" ҳужумчиси Жеймс Мэддисон ушбу муваффақияцизликдан сўнг ўз ҳис-туйғуларини қуйидагича изоҳлади:

"Ҳозир жуда ранжиганман. Биз муҳим ўйинга тайёргарлик кўрдик, кўп меҳнат қилдик, лекин аҳмоқона хатога йўл қўйдик ва ҳаммаси барбод бўлди. Мен жуда хафаман”, — деди Мэддисон BBC Sport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Лестер” кейинги турда сафарда “Манчестер Сити” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!