"Лестер" футболчиси терма жамоасини ўзгартирди

"Лестер" вингери Адемола Лукман Нигерия терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

The Athletic хабарига кўра, ФИФА 24 ёшли футболчига футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат берган.

Айтиш керакки, Лукман илгари Англиянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Лукман Лондонда туғилган, ота-онаси эса нигериялик. Футболчининг трансфер ҳуқуқи "РБ Лейпциг"га тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!