"Лестер" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси билан музокара бошлади

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин.

Tecno

"Лестер" 31 ёшли футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди. "Мерсисайдликлар" футболчига бошқа жамоалар билан гаплашишга руҳсат берди.

Лаллананинг хизматларига Брендан Рожерс шахсан қизиқиш билдирмоқда. Улар 2014 йили "Ливерпуль"да бирга ишлаган.

Аввалроқ, футболчига "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари қизиқиш билдиргани маълум бўлганди.

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси клуб сафида 175 та учрашув ўтказиб, 22 та гол урган. Унинг битими 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию