“Лестер” мухлислар норозилигини қўллаб-қувватлади

“Лестер” клуби мухлисларнинг жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг майдондан четлаштириши борасидаги норозиликларини қўллаб-қувватлади.

Клуб расмий сайтида келтирилишича, жамоа раҳбарияти “Эвертон”га қарши баҳсда ҳар бир мухлис фойдаланиши учун ўриндиқларга Вардининг юзи акс этган ниқобларни тарқатиб чиқди.

Қайд этиш жоиз, Англия терма жамоаси ҳужумчиси “Сток Сити”га қарши учрашувдан сўнг учта ўйинга майдондан четлатилган эди.

Маълумот ўрнида, "Лестер" - "Эвертон" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!