"Лестер" ўз етакчисини "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юбормоқчи эмас

“Лестер” хавбеки Жеймс Мэддисон тез орада клуб билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 22 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “тулкилар” етакчи футболчисини қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Жеймс “Лестер” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!