"Лестер" собиқ устози "Уотфорд" бош мураббийи этиб тайинланди

АПЛ вакили "Уотфорд" Найжел Пирсонни клуб янги бош мураббийи этиб тайинлади. Томонлар ўртасидаги келишув мавсум якунигача амал қилади. Мутаҳассис ҳафта сўнггида ишга киришади.

Пирсон "Лестер"даги фаолияти билан футбол мухлисларига яхши танилган. У "тулкилар"ни 2008 йилдан 2010 йилгача ва 2011 йилдан 2015 йилгача бошқарган.

"Уотфорд" Англия чемпионатида 15 турдан сўнг 8 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Клуб бу мавсумда икки мураббийни Хави Гарсия ва Кике Флоресни ишдан олишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!