"Лестер" ва "Тоттенxэм" қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия футболида кутилмаган вазият юзага келиши мумкин — "Лестер" ҳам, "Тоттенxэм" ҳам мавсум якунида қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли билан юзлашмоқда.

"Лестер Сити" Чемпионшип жадвалида 23-ўринни эгаллаб турибди. Мавсум тугашига фақат 4 тур қолганда, жамоа 21-ўриндаги хавфсиз зонадан 4 очко ортда қолмоқда. Шунингдек, клуб молиявий қоидаларни бузгани учун 6 очкодан маҳрум этилгани вазиятни янада қийинлаштирган.

"Тоттенxэм" эса Премьер-лигада 18-ўринда бормоқда ва 17-поғонадаги "Вест Xэм"дан 2 очко ортда.

Қизиғи шундаки, бу клублар бор-йўғи 10 йил олдин Англия чемпионлиги учун кураш олиб борган эди. Ўша мавсумда "Лестер" сенсацион тарзда чемпион бўлган, "Тоттенxэм" эса 3-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!