"Лестер"нинг эртак ёзишида яқиндан ёрдам берган Оказаки мавсум охирида фаолиятини якунлайди
Япониялик футболчи, "Лестер"даги ўйинлари билан танилган Шинжи Оказаки мавсум охирида фаолиятини якунлайди. 37 ёшли ҳужумчи айни вақтда Бельгия Биринчи лигаси вакили "Сент-Труйден" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
2015-2016 йилги мавсумда Шинжи "Лестер"нинг АПЛ чемпиони бўлишида катта ҳисса қўшган. Ўша мавсум у "тулкилар" таркибида жами 39 баҳсда 6 гол ва 2 ассист муаллифи бўлган.
Шунингдек, Оказаки Япония терма жамоаси сафида 119 учрашувда 50 гол уришни уддалаган.
Фикрлар