“Лестер”нинг қарори МЮ ва “Челси”га ёқмади
“Лестер” АПЛ грандлари харидор бўлаётган ҳимоячи Бен Чилуэллни келаси ёзгача сотмайдиган бўлди.
“Лестер” 23 ёшли футболчининг ўрнини боса оладиган ҳимоячи топа олмагани учун яна бир мавсум Чилуэлл хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Энди “тулкилар “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” бу ҳимоячи учун белгиланган 50 миллион фунтни берган тақдирда ҳам трансферни амалга ошириш имкони бўлмайди.
Чилуэллнинг ўзи ҳам “Лестер”га Чемпионлар лигасида ёрдам бериш мақсадида жамоасидаги фаолиятини давом эттирмоқчи.
Фикрлар