"Лестер"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши аниқ

  • 9 апреля, 2023, 06:18
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бош мураббийсиз қолган "Лестер Сити"га янги устоз тайинланмоқда. Фабрицио Романо хабар беришича, Жесси Марш "тулкилар" бошқарувини ўз қўлига олади. Мутахассис билан шахсий келишувга эришилди. Яқин соатлар ичида ушбу маълумотлар расман эълон қилинади. 

Tecno

"Лестер" ушбу мавсумни жуда ёмон ўтказмоқда. Брендон Рожерс қўл остида клуб Премьер-лигада "хавфли зона"га тушиб кетди. Эътиборлиси, жамоа сўнгги бор 11-февраль куни "Тоттенхэм"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилган. Шундан кейин каторасига 9 та ўйиндан бери ғалабасиз серия қайд этилмоқда. 

"Тулкилар"ни ёзда бир қанча асосий футболчилар тарк этиши кутиляпти. Улар орасида Мэддисон ва Тилеманс каби ўйинчилар мавжуд. Аммо Марш мавсумнинг қолган қисмини яхши ўтказа олса, мазкур футболчилар бошқа клубларга кўчиб ўтмаслиги ҳам мумкин.

Жессига Премьер-лига бегона эмас. У яқиндагина "Лидс"дан кетган ва ишсиз юрганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию