Леся Цуренко япон гўзали билан рақобатлашади
Ads

Австралиянинг Брисбен шаҳрида аёллар ўртасида WTA томонидан ўтказилаётган мусобақада чорак финал баҳслари ўтказилди.

Унда украиналик теннисчи Леся Цуренко эстониялик Анетт Контавейтни 7:5, 6:3 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга йўл олди

Энди "Brisbane International" турнирининг ярим финалида Цуренко япониялик Наоми Осакага қарши кортга чиқади.