Левандовски 2019 йилда Месси ва Агуэродан яхшироқ ўйнаяптими?

"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Олимпиакос"га (2:0) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра польшалик футболчи шу тариқа жорий 2019 йилда урган голлари сонини 39 тага етказиб олди. Эътиборлиси, бу топ-5 чемпионатлари футболчилари орасида энг яхши кўрсатгич ҳисобланади.

Ҳозирча ундан кейинги ўринларда Лионель Месси (36), Серхио Агуэро (32) ва Килиан Мбаппелар (32) боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!