Левандовски АПЛга йўл олган Обамейянг ҳақида нималар деди?

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски Бундеслигадаги асосий рақобатчиси ҳисобланган “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгнинг “Арсенал”га кўчиб ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Омад сенга. Сен билан курашиш ёқимли эди. Фақатгина соғлом рақобат бизни ўсишимизга ёрдам беради”, - дейди польшалик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ габонлик футболчи “Арсенал”га 63 млн евро эвазига кўчиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар