Левандовски “Барса”га зўр футболчи топиб берди

“Барселона”нинг польшалик ҳужумчиси клуб раҳбариятига жамоа ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Специя” вакили Якуб Кивёрни трансфер қилишни маслаҳат берди.

Польшалик ҳимоячини айни пайтда “Милан” ва “Вест Хэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда ва Каталония клуби Левандовски таклифини қабул қилса, бу жамоалар билан рақобатлашишига тўғри келади, - деб ёзмоқда Tuttosport нашри.

- Кивёрнинг салоҳияти жуда юқори. Нидерландияга қарши ўтказилган учрашувдан олдинга машғулотда мен бу ўйинчи кимлигига қизиқиб қолдим. Ўйин вақтида унинг зўрлигини ўз кўзим билан кўрдим, - деди Роберт Левандовски.

22 ёшли футболчи “Специя” билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга. Италия клуби бу ўйинчини ўтган ёзда 12 миллион еврога сотмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!