Левандовски "Бавария" билан шартномани узайтиришга рози бўлди

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски тез орада клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар “Барселона”дан Филиппе Коутиньони ижарага олишгач польшалик футболчининг фикри ўзгарган ва амалдаги шартномани узайтириш бўйича таклифга розилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар “Бавария” таркибни кучайтирмаса Левандовски жамоада кетиши мумкинлигини билдирган эди.

Берилган маълумотларга кўра томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилга қадар имзоланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!