Левандовски "Бавария" билан шартномасини узайтиради

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски “Бавария” билан янги шартнома имзолайди.

Sky Sport Germany нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи мюнхенликлар билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради. Томонлар ушбу шартнома масаласида келишувга эришиб олишган. Футболчи таътилда бўлгани боис уни имзолаш кейинроққа қолдирилди.

Маълумот учун, Левандовски ўтган мавсум Бундеслигада жами 33та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 22та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!