Левандовски:
Ads

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски қўлга киритилган навбатдаги чемпионлик ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Айнтархт”га қарши баҳс биз учун худди финалдек эди. Биз бу ўйинда нафақат уч очкони қўлга киритишимиз, балки, Германиянинг ҳақиқий чемпионлари эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак эди. Биз буни уддалай олдик ва рақиб дарвозасига кўплаб голлар урдик. Мавсум осон ўтмаганини инобатга олиб айтишим мумкинки, бизнинг жамоа чемпионликка муносиб эди”, - дейди польшалик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски жорий мавсум Бундеслигада 33та ўйинда 22та гол уриб, мусобақа тўпурари номига сазовор бўлди.