Левандовски "Бавария"дан нега кетмоқчи бўлганини айтди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски нима сабаб бошқа жамоага ўтмоқчи бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

“Апрель ойида мени жиддий танқид қила бошлашди, клуб эса мени қўллаб-қувватламади. Мен бир нечта муҳим голларни ура олмадим ва мени дарҳол танқид қила бошлашди.

Бу вазиятда менга “Бавария” томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмади. Шунинг учун мен кетиш ҳақида ўйлай бошлагандим. Лекин ҳозир менда ҳаммаси яхши ва мен бошқа жамоага ўтиш ҳақида умуман ўйламаяпман”, - дейди польшалик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!