Левандовски "Бавария"ни тарк этадими? Футболчининг ўзи бунга жавоб берди

"Бавария" футболчиси Роберт Левандовски ҳақида миш-мишлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Унинг Бундеслига чемпионлари сафини тарк этиши борасидаги саволларга ҳужумчининг ўзи жавоб берди. 

"Мен Ҳасан (Ҳасан Салиҳамижич - "Бавария" спорт директори) билан гаплашдим. Унга жамоа билан шартномани узайтирмасликка қарор қилганимни маълум қилдим. 

Икки томон ҳам келажак учун фойдали қарор чиқариш устида бош қотирмоқда. Менимча, биз ўзимиз учун ажойиб ечимни топамиз. 

Агар таклиф келиб тушса, уни кўриб чиқишимни айтдим. Албатта, бу таклиф клуб учун ҳам манфаатли бўлиши лозим. Мен айтишим мумкин бўлган барчаси шулардан иборат", - деди польшалик голеадор. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!